Қозоғистон Ўзбекистонга жўнатган тунги кўриш мосламалари синовдан муваффақиятли ўтди

Ўтган йил сўнгида Қозоғистоннинг «KAE» масъулият чекланган ширкати томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун тунги кўриш мосламаларининг синов туркуми жўнатилган эди.
«Халқ сўзи» нашрининг «НК «Казахстан инжиниринг» акциядорлик компанияси матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Қозоғистонда тайёрланган тунги кўриш мосламалари тегишли синовлардан муваффақиятли ўтган.
Маълумки, 2017 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган «Ўзбекистон – Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи» саноат кўргазмасида мазкур завод вакиллари ҳам иштирок этиб, ўзининг электрон-оптик маҳсулотларини намойиш қилганди. Мазкур тадбир давомида иккитомонлама келишув ҳам имзоланган.
«НК «Казахстан инжиниринг» АК таркибидаги «КАЕ» корхонаси тунги кўриш мосламалари, тепловизион нишонга олгич, электрон платалар ва оптик линзалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter