Қотилликда айбланувчи ғалати қилиғи учун суд залидан ҳайдаб чиқарилди
Қотилликда айбланаётган аргентиналик Николас Хил Перег миёвлагани учун суд залидан ҳайдаб чиқарилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Учрашувдан олинган видеода судланувчининг баланд овозда «миёв!» деб бақираётгани эшитилади. Ташқарига ҳайдаб чиқарилганда ҳам шундай қилишда давом этади.
Ҳодиса Мендоса шаҳрида содир бўлган. Асли исроиллик Перег 2019 йилда таътилга учиб келган онаси ва холасини ўлдирганликда айбланмоқда.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, адвокатлар Перегни ақлдан озган деб тан олинишига эришишмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter