Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўрқинчли Мюнхендаги «Барса», қасоскор Роналду ва даҳшатдаги «Севиля»: ЕЧЛда гуруҳ босқичи якуни (превью)

Қўрқинчли Мюнхендаги «Барса», қасоскор Роналду ва даҳшатдаги «Севиля»: ЕЧЛда гуруҳ босқичи якуни (превью)

Бугун оқшом катта футбол кечаси бўлиб ўтади. Европа Чемпионлар лигаси 2021-2022 йил мавсумининг гуруҳ босқичи сўнгги тури қизиқ ўтиши кутилмоқда. Бугун E, F, G, H гуруҳларида 6-тур ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.

E гуруҳи

Шубҳасиз, бугун кўпчиликнинг эътиборини ушбу гуруҳ тортса ажабмас. «Бавария» ўз уйида «Барселона»ни қабул қилади. Бу баҳс католонлар учун сўнгги имконият. «Бавария» 15 очко билан гуруҳдан пешқадам сифатида чиқиб бўлди, бироқ «Барселона»нинг тақдири қил устида. Агар «Барселона» «Бавария»ни мағлуб этса, гуруҳдан чиқади. Аммо дуранг ўйнаса, Португалияда «Бенфика» украиналикларни енга олмасликлари лозим бўлади. Хави шогирдлари ютқазиб қўйса, «лочинлар»нинг мағлубиятигина испанларни кейинги босқичга олиб чиқади. «Бенфика»нинг «Барселона» билан ўзаро ўйинлардаги устунлиги очколар тенг бўлганда, португаллар кейинги босқичга чиқади. «Бавария» гуруҳдаги 5 та турда ҳам ғалаба қозонди. Немисларнинг бу ўйинга беписанд қарашига ишониш қийин. Нагелсман бошқарувидаги жамоа машина каби бир маромда ишлайверади. Бугун Мюнхенда ҳақиқий жанг кетиши тайин. «Бенфика» ҳам максимал ҳаракат қилишга интилади.

F гуруҳи

Бу гуруҳда ҳам иккинчи ўрин учун шиддатли баҳс кечиши кутилмоқда. Биринчи ўринни нақд қилган Роналду ва унинг шериклари ўз майдонларида «Янг Бойс» жамоасини қабул қилади. Ёдингизда бўлса, турнинг дастлабки учрашувида «ёш йигитлар» «Манчестер Юнайтед»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эдилар. Бугун эса Манчестерда ўз бахтларини синаб кўрадилар. Гарчи Ранник жамоасида ортиқча мотив бўлмаса ҳам, Роналдуда бор. Кеча унинг рақиби Месси «Брюгге» жамоаси дарвозасига иккита гол урди. Бугун у ҳисоб-китобни тўғрилашга интилиши мумкин. Италиянинг энг «ёқимтой» жамоаларидан бўлган «Аталанта» ўз майдонида Испаниянинг курашувчан жамоаси «Виляреал»ни қабул қилади. Адолат томондан ҳам бу икки жамоанинг ўзаро тўқнашуви гуруҳда иккинчи ўринни аниқлаб бериши керак. Агар бу жамоалар дуранг қайд этадиган бўлишса, «Виллареал» кейинги босқичга чиқади. «Аталанта» эса Манчестердаги баҳсга эътибор қаратиши лозим бўлади. «МЮ» очко йўқотмаса, италянлар Европа лигасида ўйнайди.

G гуруҳи

Энг ажойиб ҳолатдаги гуруҳ айнан шу. Ҳатто биринчи ўриндаги «Лилл» Европа лигасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўринда бораётган «Залцбург» ва «Севиля» баҳсида ғалаба қозонган жамоа, кейинг босқичга чиқади. Агарда жамоалар дуранг ўйнаб қўйса, немислар Францияда ғалаба қозонса, «Севиля» ЕЛга ҳам илина олмайди. 3 та жамоада 8 очкодан бўлади. Ўзаро ўйинларга кўра, «Залцбург» «Волфсбург»дан яхшироқ, аммо «Лилл»дан ёмонроқ. Тўплар нисбати ҳам +1 ни ташкил қилмоқда. Бундай ҳолатда ким кўпроқ гол ўтказса, ўша кейинги босқичга чиқа олмайди.

H гуруҳи

Бу гуруҳда ҳаммаси ҳал бўлган. «Челси» ва «Ювентус» 12 очко билан кейинг босқичга чиқиб бўлишди. Шундай бўлса ҳам, бугунги натижалар ким қайси ўрин билан чиқишини аниқлаб беради. «Ювентус» ўз уйида «Малмё»ни қабул қилса, «Челси» сафарда «Зенит» меҳмони бўлади. Агар икки ўйинда дуранглар қайд этилса ёки сенсация содир бўлмаса, Тухел шогирдлари биринчи, «Юве» эса иккинчи бўлиб гуруҳдан чиқади. Агар Сарри бошқарувидаги жамоа ғалаба қозониб, «Челси» ютқазса, туринликлар биринчи ўринда гуруҳдан чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи ўйинлари 14-15 сентябрь, 28-29 сентябрь, 19-20 октябрь, 2-3 ноябрь, 23-24 ноябрь, 7-8 декабрь кунлари бўлиб ўтди ва ўтмоқда. 

Турнир финали 2022 йил 28 май куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг