Қоровул салкам 1 миллион долларлик расмга кўз чизиб қўйди
Россиядаги «Ельцин Центр» санъат галереяси қўриқчиси (энди собиқ) вандализмда айбланиб қўлга олинганди. У Каземир Малевич (машҳур «Қора квадрат» муаллифи)нинг шогирди Анна Лепорская ижодига мансуб «Уч фигура» картинасига нега кўзларни чизиб қўйганини айтди.
Унинг таъкидлашича, жиноятни амалга оширишга кўргазмага келган ўсмирлар ундаган. Улар ҳали биринчи иш куни бўлган қўриқчига бу сурат ўзлариники эканини айтиб, қўлига ручка тутқазиб, кўзларни чизишни сўрашган. Ҳозирча бу тахмин, кузатув камералари объективига ўсмирлар тушмаган.
Тасвирий санъат асарига шикаст етказган шахс Чечен урушининг 63 ёшли ветерани. Бир неча марта жароҳат олган, контузияга учраган, учинчи гуруҳ ногирони. «Жасорати учун» медали билан тақдирланган.
Воқеа ўтган йилнинг декабрь ойида юз берганди. Картина 75 миллион рублга (салкам 1 миллион доллар) суғурта қилинганди, воқеадан сўнг Третьяков галереясига реставрация учун юборилди, тиклаш 250 минг рублга тушади. Расмни бузган шахс эса 40 минг рублгача жарима тўлаши ёки уч ойгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter