Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия ва санъат. Тошкент кўчаларида пайдо бўлган «ўзбек Бэнкси» ва бошқалар

Пандемия ва санъат. Тошкент кўчаларида пайдо бўлган «ўзбек Бэнкси» ва бошқалар

Коллаж

Коронавирус пандемияси тугайди, инсоният унинг устидан албатта ғалаба қозонади. Аммо барча қатори бу офат билан курашган — рассомларнинг асарлари тарихда қолади. Улар ушбу қора кунлар билан боғлиқ ҳар бир лаҳзаларни бор бўйича қоғозга туширганлар.

Москвалик рассом Евгений Русак «coronavirus Аrt» телеграм каналини ишга туширди, унда ҳар куни шаҳар аҳолисининг портретлари нашр этилади. Карантин хроникаларини репортажлар эскизлари кўринишида сақлайдиган канали орқали Русак ўз асарларидан ташқари Хитой, Италия, Германия ва АҚШ рассомларининг расмларини ҳам намойиш этмоқда.

Рассом: Евгений Русак
Рассом: Евгений Русак

Евгений Русак: «Мен ҳозир расм чизяпман. Суратларимда шаҳримда коронавирус билан учрашганларни акс эттираман. Чунки дунё ҳозир ўзгармоқда ва яқин орада ҳаммаси бошқача бўлади. Энди одамлар таътилсиз таътилга чиқишади ва ишдан бўшашдан қўрқишади... Эртага ҳамма нарса ўзгаради ва улар ҳам ўзгарадилар. Ва мен бу лаҳзаларни чизиш орқали тузатмоқчиман...»

Хитойда рассомлар Уханга саёҳат қилишди, репортажлар эскизларини яратишди. Картина репортажлар ишлаб чиқариш саноати яратилди. Хитойлик графика рассоми Лео Цзуньи бир кунда бир неча жараёнларни, коронавирус билан курашаётган шифокорларни, беморларни қоғозга муҳрлаб борди.

Рассом: Лео Цзуньи
Рассом: Лео Цзуньи

Дэвид Овэнс Нью-Йорк штатида фолият юритувчи рассом. Унга бу чиройли жойларда юриш жуда ёқарди. Бу йил рассом баҳорда истиқболли мижозлар билан юзма-юз учрашишни орзиқиб кутганди. Ушбу учрашувларнинг барчаси бекор қилинди. Бу саҳнада рассом портфели билан Сиракузанинг аниқ бир қисмида турибди, аммо биронта ҳам одам кўринмайди.

Рассом: Дэвид Овэнс

Буюк Британиядаги шифохона деворида тиббиёт ходимларини шарафлайдиган сирли кўча рассоми Бэнксининг янги асари намойиш этилди.

Рассом: Бэнкси

«Ўйинни ўзгартирувчи» номли рамкали расмда полда ўтирган ёш болакай ҳамшира суперқаҳрамон ўйинчоқ билан ўйнаган. Ҳамширанинг қўллари Супермен ҳолатида ҳавода учаётгандек, олдинга чўзилган. Бэтмен ва Ўргимчак қаҳрамон —ўйинчоқлар бола ёнидаги ахлат қутига ирғитилган.

Бэнкси шифохона ишчилари учун шундай деб ёзиб қолдирди: «Қилаётган барча ишларингиз учун раҳмат. Умид қиламанки, бу жой қора рангда бўлса ҳам, сурат орқали қалбларингизга ёруғлик киради».

Соғлиқни сақлаш расмийларининг таъкидлашича, бу касалхонада ҳар бир киши учун «ахлоқий улкан юксалиш» ҳисобланади.

Рассом: Хуан Лусен

Испаниялик рассом ўз расмини коронавирус ва ёши катталарга бағишлади. Рассом Хуан Луcен бу янги асарида коронавирусдан вафот этган ва набиралари билан хайрлашиш учун вақт тополмаган кекса одамларни чизди. Расм жуда катта «жавоб»га сабаб бўлди.

Рассом: Энтони Клемент

Энтони Клемент. Асар Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида яратилган. Энтонининг сўзларига кўра, эскиз бир зумда чизилган — бу шифокор ухламади, балки шунчаки бир неча сония давомида бошини пастга туширди, сўнг сакраб туриб яна касаллар олдиган югурди.

Рассом: «ўзбек Бэнкси». Фото: «Gazeta.uz»

Ўзбекистонда кўча санъати ҳеч қачон мустақил йўналиш сифатида мавжуд бўлмаган. Тошкент Чилонзорида граффити рассоми «inkuzart» қиёфасида пайдо бўлган «ўзбек Бэнкси»нинг исми Абдураҳмон эканлигини биламиз. У ҳали бирон марта ўзини кўрсатгани йўқ.

У Чилонзорни галерея қилиш учун Чилонзор кварталларини «бойитишни» хоҳлайди. Одамлар бу ерларни санъатзор галереяси, деб тасаввур қила бошлашларига умид қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг