Қорбобо сирлари: «Асл Белгиси» билан совғалар аслиятини текшириш

Яқинда ҳаммани сеҳрли ярим тунда бирлаштирадиган, энг кўп кутилган ва севимли байрамлардан бири бошланади. Ёшимиз нечада бўлишидан қатъий назар, барчамиз Янги йилни ва ҳақиқий мўъжизани сабрсизлик билан кутамиз!
«Асл Белгиси» миллий рақамли маркировкалаш тизими оператори бўлган «SРПТ ТУРОН» ҳам ўзининг кичик байрами – беш йиллигини нишонламоқда. Ушбу юбилей йили сув ва алкоголсиз ичимликларни рақамли маркировкалаш лойиҳаси ишга туширилиши билан нишонланди. Сўнгги бир неча йил ичида яна беш тоифадаги товарларни: тамаки маҳсулотлари, алкогол, пиво, маиший техника ва дори воситаларини рақамли маркировкалаш дастури амалга оширилди.
«Асл Белгиси» рақамли маркировкаси қалбаки маҳсулотлардан ишончли ҳимоя қилувчи ҳақиқий сеҳрли таёқчага айланди. Эндиликда «Асл Белгиси» ёрдамида ҳар бир киши ўз яқинлари ва қариндошлари учун қалбакиликдан қўрқмасдан сифатли янги йил совғасини танлаши мумкин. Шунчаки «Асл Белгиси» иловасини юклаб олинг ва кодни сканерланг. Ва худди эртак эшигидек, сизнинг олдингизда маҳсулот ҳақида маълумотлар очилади: ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарилган сана ва жой, яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари, батафсил тавсиф.
Азиз дўстлар! Келгуси, 2025 йилда ҳаётимизга ҳеч нарса рахна солмасин! Барча кулфатлар ва ғам-ғуссалар ўтиб кецин! Ўтиб кетаётган йилда барча ясама ва сохта нарсаларни қолдирамиз. Байрам сизга харидлар ва тадбирларда ҳақиқий ҳис-туйғуларни тақдим эцин ва ҳақиқий қувончни олиб келсин!
«Асл Белгиси» иловаси Андроид учун.
«Асл Белгиси» иловаси иОС учун.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter