Қорақалпоғистонлик ёшларга 3 мингта қўшимча «грант» ўринлари ажратилади

Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.
Бу борада жорий йил 3 июль куни Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter