Қўқонлик ота ўз фарзандини 4-қаватдан итариб юборди
Қўқонлик ота вояга етмаган ўғлини касалхонанинг тўртинчи қаватидан итариб юборди! Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалига воқелик бахтсиз ҳолатдек кўринганди. Бироқ терговга қадар текширув жараёнида вояга етмаган Д.Ш. (руҳшунос иштирокида) берган тушунтиришида ўзини касалхона деразасидан отаси И.Ш. (40 ёш) итариб юборгани айтади. Бунинг оқибатида у (олти ёш) ўртача оғир даражада тан жароҳати олади.
Ҳолат юзасидан ўшандаёқ (28.02.2020 йил) Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган. Бироқ иш материаллари шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилганда И.Ш.нинг ҳаракатларида ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш жинояти аломатлари аниқланади. Шундан келиб чиқиб, куни кеча (07.04.2020й.) айблов Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисмидан 25,97-моддаси 2-қисми (ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш) «в» бандига қайта малакаланди.
Янги айблов бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter