Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқон шаҳрида отаcига кўмаклашган ўғил қўлга олинди

Қўқон шаҳрида отаcига кўмаклашган ўғил қўлга олинди

2021 йил 5 январь куни ўтказилган «назорат харид» тадбири давомида «Туркистон» мавзесида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро Х.А. ўзининг вояга етмаган ўғли А.А. орқали махсус харидорга ўткир ҳидли қўнғир рангли «гашиш» гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддасини сотган вақтда қўлга олинган.

Унинг ёнидан 1.200.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф вазни 1,77 грамм «гашиш» гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланган.

Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг