Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қўқон этноспорт челленж — 2022» республика фестивали ўтказилади

«Қўқон этноспорт челленж — 2022» республика фестивали ўтказилади

11 октябр куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида «Қўқон этноспорт челленж — 2022» республика фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

Фестивал дастуридан бир-биридан қизиқарли миллий халқ ўйинлари ҳамда цирк томошалари ўрин олган. Тадбир иштирокчилар ҳамда меҳмонларга унутилмас таассуротларни ҳадя этиши шубҳасиз.

Фестивалга ташриф буюринг ва такрорланмас лаҳзаларга гувоҳ бўлинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг