Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қоидабузарлик бўйича «етакчи» ҳудудлар аниқланди

Қоидабузарлик бўйича «етакчи» ҳудудлар аниқланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Пойтахт аҳолиси фоторадарга «тушиш» бўйича биринчи ўринда. Тезлик билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлаш бўйича эса Тошкент вилояти республикада етакчи. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 10 ойи давомида Тошкент вилоятида ҳудудида ўрнатилган фоторадарлар орқали Тошкент шаҳаридан рўйхатдан ўтган автотранспорт воситаларининг 208 866 таси тезликни меъёридан оширганлиги аниқланди. Бу бошқа ҳудудларга қараганда етакчи ўринни кўрсатмоқда.

Бу кўрсатгич умумий олинганда ушбу фоторадарлар орқали вилоят ҳудудида жами 457 828 та тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари содир этилган.

Кўрсаткич вилоят (ҳудуд)лар кесимида:

  • Тошкент шаҳар – 208 866 та
  • Тошкент – 116 053 та
  • Сирдарё вилояти – 15 014 та
  • Жиззах – 11 337 та
  • Самарқанд – 16 280 та
  • Фарғона – 23 953 та
  • Наманган – 16 460 та
  • Андижон – 14 850
  • Қашқадарё –13 147 та
  • Сурхондарё – 6 301 та
  • Бухоро – 5 994 та
  • Навоий – 3 432 та
  • Хоразм – 3 079 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1 649 та.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг