Қозоғистон ИИВ йўловчиларнинг автобусдан чиқиб кета олмаганига икки сабаб келтирди

Кеча, 18 январь куни Оқтўба вилоятининг Иргиз туманида рўй берган фожиа оқибатида 52 йўловчи ҳалок бўлди.
Айни пайтда барча содир бўлган ёнғин сабаблари ва йўловчиларнинг автобусни нега тарк эта олмагани ҳақидаги саволлар ўйлантирмоқда.
Қозоғистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг айтишича, ёнғинга икки ҳолат сабаб бўлган бўлиши мумкин.
«Ёнғин автобус салонида бошланган ва кучли тутун туфайли кўпчилик ундан заҳарланган. Ва шу сабабли ундан чиқиб кета олмаган.
Иккинчи сабаб эса — ҳайдовчилар чиққан эшикдан кислород кириши оқибатида дарҳол ёнғин кўтарилган ва қолганларга чиқиб кетиш имконини бермаган бўлиши мумкин», — деди Тургумбаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter