«Қизил» паспортни исталган ҳудуддан олиш мумкин бўлади
Президентнинг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳужжатга мувофиқ, жорий йил 1 майдан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январдан ўзбекистонликларнинг чет элга чиқиши фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билангина амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter