Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалигида таваккалчиликни суғурталовчи тизим керак – Робахон Маҳмудова

Қишлоқ хўжалигида таваккалчиликни суғурталовчи тизим керак – Робахон Маҳмудова

«Адолат» СДПдан Ўзбекистон Президентлигига номзод Робахон Маҳмудова бугун, 26 июнь куни Гулистон шаҳар Ёшлар марказида сирдарёлик сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда Президентликка номзод йиғилганларга ўз сайловолди ластурини тақдим қилиб, жумладан, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасидаши таваккалчилик – об-ҳавонинг кескин ўзгариши, сув танқислиги, ер шўрланиши каби хатарлар ва уларни суғарталаш ҳақида тўхталди.

«Бу каби хатарлар қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳамда жисмоний шахсларнинг катта муаммоларидан бирига айланмоқда.

Биз қишлоқ хўжалигида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ва суғурталашнинг янги механизмларини амалга ошириш тарафдоримиз», – дейди номзод.

Робахон Махмудова бу борада қишлоқ хўжалигида суғурталаш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, жумладан «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги қонунини қабул қилишни таклиф қилмоқда.

«Биз мамлакатимизда ишлаётган ёлланма ва мавсумий ишчиларга кенг шароитлар яратиб берамиз, уларнинг меҳнати қадрланишини ва муҳофаза қилинишини, меҳнатига яраша ҳақ олишини, меҳнат стажига қўшилишини ва келажакда муносиб пенсия олиши бўйича чоралар кўрамиз», – дейди Робахон Махмудова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг