Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазирига тўртта янги ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирига тўртта янги ўринбосар тайинланди

15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Президент администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги вазирига тўрт нафар ўринбосар тайинланди.

Жумладан, Рўзметов Мақсуд Исмаилович Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосар;

Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи;

Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович вазирнинг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари;

Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосар - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг