Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодавлат таълимда ҳам қишки таътил узайтирилади (қўшимча баёнот)

Нодавлат таълимда ҳам қишки таътил узайтирилади (қўшимча баёнот)

Фото: Xabar.uz

Қишки таътил муддатининг 17 январгача узайтирилиши барча бўғиндаги таълим муассасалари, хусусан, нодавлат умумтаълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари, нодавлат олий таълим муассасалари, уларнинг филиаллари ва хорижий ОТМларга ҳам тааллуқли. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қўшимча баёнот берди.

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилганди.

Жумладан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этади.

Жорий йилнинг 11–17 январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.

Ўқув машғулотлари 18 январ, чоршанба кунидан бошланади.

Шунингдек, Ҳукуматнинг тегишли йиғилиш баёнига асосан, об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10–18 январ кунлари навбатдан ташқари таътил кунлари, деб эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг