Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида тўртта зилзила қайд этилди

Бугун тонгда Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида магнитудаси 4 баллдан юқори зилзилалар содир бўлди.
Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, Қирғизистонда Тошкент вақти билан 02:42 да содир бўлган зилзила магнитудаси 4,4 баллни ташкил этган. Иккинчи зилзила эса 04:58 да қайд этилган бўлиб, 4,3 балл бўлган.
Тожикистонда эса Тошкент вақти билан 07:41да 3,6 балли, соат 08:01 да эса 4 балли ер силкиниши қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter