Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Самарқандга етиб келди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Самарқандга етиб келди

Фото: Президент матбуот хизмати

14 сентябрь куни, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Бугун Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг