Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон парламентида коронавирус тарқалган бўлиши мумкин

Қирғизистон парламентида коронавирус тарқалган бўлиши мумкин

Фото: «Pnp.ru»

Қирғизистон парламенти матбуот хизмати раҳбари Иброҳим Нуракун ўғлида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда 18 июн куни унинг ўзи «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

Иброҳим Нуракун ўғлининг сўзларига кўра, унинг ҳарорати 14 июн куни кўтарилган. Ўша кундан бошлаб у уйидан чиқмаган ва коронавирусга тест топширган. Натижалар бугун ижобий бўлиб чиққан.

Қирғизистон парламенти матбуот хизматининг барча ходимлари масофадан ишлашга ўтказилган, уларнинг барчаси коронавирус учун текширилган. Бундан ташқари, бир нечта депутат ва парламент аппарати аъзолари ҳам коронавирус учун тестлардан ўтишди. Тез орада уларнинг натижалари тайёр бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг