Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон аёллар ассоциацияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Қирғизистон аёллар ассоциацияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

2018 йилнинг 16 июль куни Қирғизистон Республикаси хотин-қизлар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва тартибот соҳасида аёллар ассоциацияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу ташкилот Ўзбекистоннинг бир қанча вазирлик ва идоралар билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

Делегация аъзоларини Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олдилар. Делегация аъзолари куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташрифи кузатилди. Улар аввало «Абул Қосим» мадрасасига, Ўзбек халқ амалий санъати намуналари кўргазмасига, шунингдек, «Шарқ либослари» дизайн марказининг миллий либослар намойишига ташриф буюрдилар.

Куннинг иккинчи ярми ва сўнгида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Қирғизистон хотин-қизлар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва тартибот соҳасида аёллар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад қўмита ва ассоциация фаолиятининг муҳим жиҳатлари, ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича фикр ва тажрибалар алмашишдан иборат эди.

17-19 июль кунлари делегация аъзоларининг Тошкент Давлат Миллий Университети ректори билан, қолаверса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги ходимлари билан учрашувлари белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг