Қидирувдаги ўғри 50 йилдан сўнг топилди, лекин жавобгарликка тортилмади
АҚШ суд ижрочилари хизмати 50 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Америкада энг кўп муддатда қидирувда бўлган қочоқлардан бири ҳисобланган шахсни аниқлади. Тегишли маълумотлар хизматнинг расмий веб-сайтида жойлашган.
Теодор Конрад 1969 йилда ўзи ишлаган банкдан 215 минг доллар (ҳозирги курс бўйича 1,6 миллион доллар) ўғирлаган. У банкдан катта миқдордаги пулни қоғоз қопда олиб чиқиб кетади. Ўғирлик ҳақида эса орадан бир неча кун ўтгач маълум бўлган.
50 йилдан ортиқ вақт давомида Конрад ҳуқуқ-тартибот идораларидан яширинишга муваффақ бўлган.
1970 йилдан бери Конрад, Томас Рендалл номи билан Бостон чеккасида яшириниб юрган. Жиноятчининг изларини Конраднинг янги фамилия билан тузаётган ҳужжатларни текшириш давомида топилган.
Жиноятчини жавобгарликка тортиш иш бермади: 2021 йилнинг май ойида эркак саратон касаллигидан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter