Қибрайда газ чақнаши оқибатида икки киши вафот этди
21 ноябрь Қибрай туманида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушган.
ФВВ томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари вақтида уй вайроналари остидан уй эгаси Х.Н оғир аҳволда олиб чиқилиб, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник касалхонасига ётқазилди, аммо муолажаларга қарамасдан бемор вафот этган.
Шунингдек, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида уй эгасининг ўғли А.А. нинг жасади топилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши хонадон ёнидан ўтган ер ости газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, ертўла қисмига тўпланиши тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилиб, авария тиклаш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter