Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қайчи усули» ҳаммага ҳам эмас (видео)

«Қайчи усули» ҳаммага ҳам эмас (видео)

Фото: «Eurosport»

Польшанинг «ЛКС Лодзь» клуби ҳимоячиси Мацей Домбровски «Арки»га қарши ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Энг қизиғи, бунда ўзи «айбдор».

Домбровски бурчакдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига боши узра тепиб жойлаб қўймоқчи бўлди. Тўпга-ку оёғи етмади, аммо тиззаси бурнини аниқ нишонга олди.

Юзи қонга беланган ўйинчига ёрдам кўрсатиш учун майдонга тушган медиклар унга биринчи ёрдам кўрсатиб, бурни синганини айтиб, ўзлари билан олиб чиқиб кетишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг