Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўли Қатар компанияси томонидан қурилиши мумкин

Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўли Қатар компанияси томонидан қурилиши мумкин

Қатар компанияси Тошкент-Самарқанд йўналишида пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасига инвестиция киритмоқчи, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси. Ушбу таклиф туризм қўмитаси раиси Умид Шадиевнинг «Power International Holding» компанияси (Қатар) бошқарув раиси ўринбосари Морис Гаттас билан учрашувида билдирилган.

Учрашувда Ўзбекистонда туризм соҳаси учун давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказилган. Икки томонлама мулоқот давомида Қатар томонидан Ўзбекистонда туризм инфратузилмаси бўйича лойиҳаларга инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинган.

«Улар орасида тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темир йўл қурилиши ва шу йўналишда пуллик автомобиль йўлини қуриш ҳамда Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳалари бор», — дейилади хабарда.

«Power International» – дунёнинг 19 та мамлакатида энергетика, нефть-кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш, туризм каби соҳаларда фаол иш олиб бораётган Қатарнинг энг йирик миллий холдинги. Яқин Шарқдаги етакчи кўп тармоқли компаниялардан биридир.

Ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида келгусида минтақанинг энг катта агросаноат мажмуаси бўладиган замонавий чорвачилик кластери қурилмоқда.

Шавкат Мирзиёев «Power International Holding» компанияси мутасаддилари билан

Аввалроқ Қатарга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев бу мамлакатнинг йирик тадбиркорлари, жумладан, «Power International Holding» компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййат билан учрашганди.

Учрашувда Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль магистралини барпо этиш, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишбилармонлик ва меҳмонхона инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш объектларини ташкил этиш истиқболли лойиҳалар сифатида қайд этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг