Қатарда яна бир «чемпионат» бўлиб ўтяпти (видео)
Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати билан ёнма-ён туялар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда.
Танловда Қатар, Баҳрайн, Қувайт, БАА, Ўмон ва Саудия Арабистонидан келган ўркачлилар қатнашмоқда.
Иштирокчиларга қўйилаётган талаб мундиалдагидан кам эмас, ташкилотчилар барча туяларни «элакдан ўтказишади»: пластик жарроҳ қўлига тушмаганми, ботокс, силикон ёки имплантация қилинган филлерлар йўқми — бирма-бир текширишади. 2018 йили Саудия Арабистонида ушбу қоидаларни «бузган» 12 бош туя танловдан четлатилган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter