Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатарда Месси яшаган хона музейга айлантирилди

Қатарда Месси яшаган хона музейга айлантирилди

Жаҳон чемпионати пайтида Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси яшаган хона мини-музейга айлантирилди. Бу ҳақда BNR.bg портали хабар берди.

Месси ва Аргентина терма жамоаси футболчилари мундиал пайтида 29 кун давомида Қатар университети 1-ётоқхонасидаги хоналарни банд этишган. Жаҳон чемпионати пайти ётоқхона аргентиналикларга мослаб безатилган эди.

Оддий хонада яшаб ҳам чемпион бўлиш мумкин 

Университет маъмурияти жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Месси шарафига у яшаган B201 хонани мини-музейга айлантиришга қарор қилди.

Аксарият терма жамоалар беш юлдузли меҳмонхоналарда яшаган (Испания терма жамоаси Қатар университетининг 2-ётоқхонасида жойлашган).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг