Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда хориж юк машинаси инсон ўлимига сабаб бўлди

Қашқадарёда хориж юк машинаси инсон ўлимига сабаб бўлди

Фото: «Nasafnews.uz»

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 13 октябрь куни юк машинаси мотоцикл билан тўқнашди.

Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, воқеа туман ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1257-километрида содир бўлган.

Унда «Mercedes-Benz» русумли юк машинаси бошқа машинани қувиб ўтаётган вақтда қарама-қарши йўналишдаги мотоцикл билан тўқнашган. Воқеага Тожикистон давлат рақамига эга юк машинаси ҳайдовчисининг қувиб ўтиш қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида мотоциклчи туман марказий шифохонасида вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг