Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда собиқ спортчининг оёғи ва қовурғаси синдирилгани айтилмоқда

Қашқадарёда собиқ спортчининг оёғи ва қовурғаси синдирилгани айтилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

2021 йилнинг 25 сентябр куни соат тунги 23:00 ларда Қашқадарё вилояти Косон туманида  4-5 киши томонидан 26 ёшли С.М. калтакланган. Жанжал оқибатида жабрланувчининг оёғи ва икки қовурғаси синган.

«Xabar.uz»га келиб тушган мурожаатга кўра, тергов жараёнига ҳужум қилганларнинг фақат бир нафари жалб қилинган, қолганлари эса жавобгарликдан қутилиб қолиши эҳтимоли юқори. Ҳолатга ИИБ ва прокуратура совуққонлик билан қараётгани айтилмоқда.

Кузатув камераларига ҳужум қилганларнинг уч нафари тушиб қолгани ҳам таъкидланади. Жабрланувчи Косон тумани ИИБ терговчиларига уларнинг кимлигини айтса-да, бунга эътибор қаратилмаётгани қайд этилади.

Маълум қилинишича, бу шахслар 4-5 ой аввал ҳам жабрланувчини калтаклашган. Аммо бу ҳақда ҳеч қаерга шикоят қилинмаган. Томонларнинг яқинлари ярашув таклиф этишган. Бироқ тўйда улар ўртасида яна жанжал юзага келган, синфдошлар ўртага тушиб ажратишган. Кейин улар жабрланувчини пойлаб юриб, ишдан қайтаётганида яшаш уйига 100 метр қолганида тутиб олишиб, уриб шу ҳолга келтиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг