Қашқадарёда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида жиноятчилик кўпайди
Мактабларда таълим сифатининг пастлиги, ўқувчиларнинг давомати ва хулқ-атвори назорат қилинмаслиги натижасида мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 тага ёки 60 фоизга ошган. Таҳлилларга кўра, жиноятларнинг 2 таси қотиллик (Қарши ш, Деҳқонобод т), яъни ўлим билан якун топган.
Жумладан, Қарши шаҳар 27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Қарши шаҳар «Комилон» МФЙ Булоқ кўчаси 35-уйда яшаган фуқарони қасддан ўлдириб, ўзининг жиноий қилмишларини яшириш мақсадида, марҳумнинг турмуш ўртоғи, онасининг ҳам бошига урган, сўнгра унинг «Нексиа-3» машинасини олиб воқеа жойидан яширинган.
Айтилишича, 2022 йил 5 ойида 29 нафар ўқитувчи қуйидаги турлар бўйича жиноят содир этган:
- 1 та қотиллик (Шаҳрисабз шаҳар 30-мактаб ўқитувчиси);
- 2 та ўртача оғир тан жароҳати етказиш (Қарши шаҳар 20-мактаб);
- 2 та енгил тан жароҳати етказиш;
- 1 та номусга тегиш (Қамаши тумани);
- 2 та ўғрилик (Чироқчи тумани);
- 1 та безорилик (Қамаши тумани).
Шунингдек, вилоят ХТБ тизимида ишловчи раҳбар ва мансабдор шахслар томонидан коррупция, бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ғайриқонуний ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари сони ҳам ошиб бораётгани айтилган.
Хусусан, Косон тумани ХТБ мудири С.Д., Қарши шаҳар ХТБ методисти Қ.Д. жиноий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, 2022 йил 4 март куни Косон туман ХТБ тасарруфидаги 55-мактаб директори М.Б. фуқаро Ш.Х.ни ушбу мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига ишга олиш эвазига ундан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter