Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ҳам «Док-1 Макс» сиропидан ўлим қайд этилди

Қашқадарёда ҳам «Док-1 Макс» сиропидан ўлим қайд этилди

Фото: Xabar.uz

Деҳқонобод туманида яшовчи, 2021 йилда туғилган Х.Ш 5 кун давомида ўз турар жойида «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 27 декабр куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келинган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, бола 28 декабр куни вафот этган. 

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур дори оқибатида Самарқандда 18 нафар бола вафот этган ва жиноят иши қўзғатилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг