Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ер ўз-ўзидан ёниб кетаётганига изоҳ берилди

Қашқадарёда ер ўз-ўзидан ёниб кетаётганига изоҳ берилди

Куни кеч сайтимизда Қашқадарёда ер ўз-ўзидан ёниб кетаётгани бўйича хабар эълон қилинганди.

Ҳолат видеоси ўқувчиларимиз томонидан Чироқчи тумани, Абдужаббор қишлоғида олинган.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ҳодиса юзасидан ўз баёнотини эълон қилди. 

Айтилишича, Чироқчи туман «Янгиқурилиш» МФЙ, Хўжа Абдужаббор қишлоғи ҳудудидаги ердан чиқиаётган тутун Чироқчи туман назорат иснпекцияси инспекторлари, туман фавқулотда вазиятлар бўлими, Ҳудудгаз таъминот туман филиали ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида тахминан 0,10 га ер майдон аввал ёниб ўчганлиги ва ҳозирда кунда тахминан 0,01 га ер майдони устидан тутун чиқиб атрофга бадбўй ҳид тарқалаётганлиги кузатилди.

Ўрганиш давомида ушбу қишлоқда яшовчи оқсоқоллар бу жой тахминан 50-70 йиллар олдин чуқурлик жой бўлиб, қамишзор бўлганлиги ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганлиги таъкидланди.

Ушбу ҳолат бўйича Геология соҳаси мутахассисларининг ўрганиш ўтказиб хулосалари тақдим қилингунга қадар, дастлабки хулоса ер остидаги қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида ушбу ҳолат юзага келганлиги бўйича дастлабки хулоса қилинди, дейилади бошқарма баёнотида.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг