Қарши шаҳри ҳудуди кенгаймоқда
Қарши туманининг Ғубдин, Шойхўжа, Кўчкак, Узумзор, Гулистон, Тинчлик, Батош, Янги Батош, Жумабозор Истиқлол, Қоратепа, Кат, Пахтазор, Чаман, Боғобод, Янги Боғобод МФЙлар Қарши шаҳар таркибига ўтди.
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Ушбу масала Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг йиғилишида кўрилган.
Изоҳ: Қарши шаҳри чегара чизиғи лойиҳа қарори Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тасдиқлаганидан сўнг, Қарши тумани ҳудудидан Қарши шаҳар ҳудудига ўтиши кўзда тутилган маҳаллалар кесимида, хонадон ва аҳоли сони Давлат Кадастрлар палатаси Қарши шаҳар ва Қарши тумани филиалларининг хатлов асосида (ер майдони, аҳоли ва хонадонлар сони)да тўлиқ аниқлик киритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter