Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда электромонтёр ток уришидан ҳалок бўлди

Қашқадарёда электромонтёр ток уришидан ҳалок бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани электромонтёри бахтсиз ҳодиса сабаб ҳалок бўлди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маълум қилишича, 2022 йил 5 октябрь куни «Қашқадарё   ҲЭТК» АЖ  Ғузор ТЭТК тезкор чиқиш бригадаси томонидан 110/35/10 кВли «Ғармистон» ПСдан чиқувчи 10 кВли «Ғузор-Совбоғ» фидерининг «Микоп» шохобчаси авариядан сўнг қўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг, соат 14:30 атрофида фидерга кучланиш берилган.

Бироқ тезкор бригада ходимлари наряддан ташқари ўзбошимчалик билан мавжуд қоидаларни бузган ҳолда, 110/10 кВли «Ғузор» ПСдан чиқувчи 10 кВли «Охунбобоев» фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи балансида бўлган таянчга ўтадиган симларни ечишга уринган вақтда электромонтёр Ғ.Б. кучланиш остига тушган.

Тезкор бригада томонидан жабрланган Ғ.Б. таянчдан тушириб олиниб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез ёрдамга хабар берилган. Етиб келган тез ёрдам шифокорлари кучланиш остига тушган электромонтёрни кўрикдан ўтказганда, унинг вафот этганлиги аён бўлади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг