Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да юк машинаси ЙТҲга учради ва ёниб кетди

«Қамчиқ»да юк машинаси ЙТҲга учради ва ёниб кетди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

ФВВ қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида ЙТҲ оқибатида пайдо бўлган ёнғинни бартараф этдилар.

Ҳодиса бугун, 8 июль куни эрталаб соат 07:00 лар атрофида, «Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 242-километрида содир бўлган. «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган пахта толаси ортилган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Оқибатда юк машинаси ёниб кетган.

Машина ҳайдовчиси салондан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва шу сабабли жиддий жароҳат олмаган.

ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, бир неча дақиқада ёнғинни бартараф этишди. Натижада машинага ортилган юкларнинг катта қисми ёнғиндан сақланиб қолинган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг