«Қамчиқ»да бир йигит тоғ қиялигидан тушиб кетди

«Қамчиқ» довонида жойлашган Қўшминор МФЙнинг аҳоли яшаш жойидан узоқда, яъни тоғли ҳудудининг юқори қисмига икки фуқаро дам олишга чиққан. Уларнинг бири эҳтиётсизлик оқибатида қияликдан тушиб кетган. Бу ҳақда жорий йилнинг 18 август куни соат 11:43 лар атрофида «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига маълумот келиб тушган.
Дастлаб улар тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишган. Тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб келган, бироқ анча баландликдаги жабрланган фуқарони қуйига тушириб олишда қўшимча ёрдам кераклиги боис ҳолат юзасидан «Қамчиқ» қутқарув отряди ходимларига хабар берилган.
Шунга кўра, бошқарманинг қутқарув гуруҳидан оддий аскар Ж.Куранбаев етиб келган ва тез тиббий ёрдам ходимлари билан бирга жабрланувчини пастга олиб тушишган.
Ўз навбатида, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани марказий шифохонасига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter