«Қамчиқ»да «Equinox» ёниб кетди
«Қамчиқ» довонида «Equinox» русумли автомашина электр симларидаги қисқа тўқнашув туфайли келиб чиққан ёнғин оқибатида тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда «Қамчиқавтойўл» хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 24 июль куни соат 12:55 да Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлида Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Equinox» русумли автотранспорт воситасининг электр қисмидаги қисқа тўқнашув туфайли ёнғин содир бўлган.
Ёнғин ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилган.
«Тан жароҳати олганлар йўқ.Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter