Қамчиқ довонининг ҳар 20 километрида тез ёрдам машинаси туради
Бугун, 25 январь куни Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу брифингда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам иштирок этмоқда.
— Олдин шаҳарда 15 минг, қишлоқда 13 минг кишилик аҳолига битта тез ёрдам машинаси тўғри келарди. Энди Президент талаби билан ҳар 13 мингга битта машина бўлади, — деди Қосимов ўз маърузасида.
Шунингдек, давлат маслаҳатчиси ҳар 7 йилда тез ёрдам машиналари янгиланиб туришини алоҳида таъкидлади. Қолаверса, Қамчиқ довонининг ҳар 20 километрида тез ёрдам машиналари хизматга шай ҳолатда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter