«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди
«Қамчиқ» довони йўлида «DAF» русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 16 февраль куни соат 10:50 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 228-километрида ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Д.И. «DAF» русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter