«Қамчиқ» довонида кетма-кет авария содир бўлди

Йўл-транспорт ҳодисаси «Қамчиқ» довонида, аниқроғи Тошкент – Ўш халқаро автомобиль йўлининг 247 километрида содир бўлди.
ФВВ матбуот хизматига кўра, бугун соат 16:00 лар атрофида «МАЗ» русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасидаги темир-бетон тўсиққа урилган.
Бу вақтда «ИСУЗУ» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси «МАЗ» юк автомашинасининг ортидан тўқнашмаслик учун автомобилни олиб қочмоқчи бўлади, аммо олд томонида ҳаракатланиб кетаётган бошқа юк автомобилига бориб урилади.

Бир неча дақиқадан сўнг ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бўлими ходимлари воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларни автомобиллар ичидан чиқариб олди. Жароҳатланган ҳайдовчиларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани шифохонасига юборилган.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, уларнинг саломатлиги жойида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter