Қалбаки пулларни ясаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ушланди
Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Соктари маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган С.А. 2023 йил май ойи ўрталаридан май ойи охирларига қадар бўлган вақт оралиғида, танишлари И.А. ва А.И.лар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, қалбаки пул ясагани маълум бўлди.
Қайд этилишича, улар Ғиждувон тумани Тодон маҳалласида жойлашган уйда «EPSON L-3100» русумли рангли принтер ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг 100.000 сўмлик ва 200.000 сўмлик пул купюраларини келгусида ўтказиш мақсадида нусха кўпайтириш йўли билан ясаб келишган.
Улар ижарада турган туманнинг Шарқ маҳалласидаги хонадондан 2 дона 200.000 сўмлик купюрадаги, 1 дона 100.000 сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар, 26 дона А4-форматдаги махсус қоғоз листларнинг ҳар бирига 3 донадан нусха олиш йўли билан кўпайтирилган 100.000 сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар ва бошқа ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter