Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаҳва ва палма ёғи вазирликка айланди

Қаҳва ва палма ёғи вазирликка айланди

Папуа-Янги Гвинеяда янги ҳукумат шакллантирилди, энди унинг таркибида қаҳва (кофе) ва палма ёғи вазирликлари ҳам бор. Бу ҳақда New Zealand National радиостанцияси хабар берди.

Папуа-Янги Гвинея — номини унча-мунча одам эшитмаган бу мамлакатда умуммиллий парламент сайловларидан кейин шакллантирилган янги ҳукумат таркибига нақ 32 та вазирлик кирган. Янги ташкил этилган қаҳва вазирлигига Жо Кули, палма ёғи вазирлигига Франсис Манеке раҳбар бўлди.

Ҳукумат қаҳва ва палма ёғи мамлакат экспортида энг муҳим маҳсулотлар эканини таъкидлаб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш учун уларни алоҳида соҳаларга ажратганини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг