Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг мурожаати 21 сентябрда, Узоқ Шарқ уйғонганидан сўнг намойиш этилади — Forbes

Путиннинг мурожаати 21 сентябрда, Узоқ Шарқ уйғонганидан сўнг намойиш этилади — Forbes

Фото: Postimees.ru

Президент Путин 20 сентябр куни россияликларга мурожаат қилиши кутилаётганини ёзгандик.

Катта эҳтимол билан миллионлаб одамлар кутган мурожаат 21 сентябрга кўчирилди.

Forbes президент администрациясидаги ўз манбаларига асосланиб, қуйидаги мазмунда хабар тарқатди: «Путиннинг ёзиб олинган мурожаати 21 сентябрда, Узоқ Шарқ уйғонганидан сўнг намойиш этилади».

Шунингдек, Кремлга яқин сиёсатчи Сергей Марков Путиннинг эфири эртага (бизнинг вақт билан бугун — 21 сентябрга) қолдирилгани ҳақида хабар берган.

Россиялик тарғиботчи Владимир Соловьёв ўз телеграм-каналида биргина — «эртага» сўзини ёзиб қолдирди. Яна бир тарғиботчи Маргарита Симоньян эса «ухлашни» тавсия қилди.

RT ва Биринчи (Первый) канал трансляция анонсларини ўчириб ташлади.

Кремль пули журналисти Дмитрий Смирнов ўз телеграм-каналида аниқроқ маълумот берди: «Соат саккизларда туринг».

Журналистларнинг энг асосий манба — Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков билан алоқага чиқишга уринишлари беҳуда кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг