Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Тўқаев «уч томонлама газ иттифоқи»ни муҳокама қилди

Путин ва Тўқаев «уч томонлама газ иттифоқи»ни муҳокама қилди

Путин ва Тўқаев Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг «уч томонлама газ иттифоқи»ни муҳокама қилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва россиялик ҳамкасби Владимир Путин Кремлда учрашиб, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «учлик газ иттифоқи»ни яратиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Қозоғистон раҳбари матбуот котиби Руслан Желдибайнинг сўзларига кўра, бундай иттифоқдан мақсад «Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ўтказиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш»дир.

Европа Иттифоқи ҳам Марказий Осиё давлатлари билан транспорт йўлакларини қуриш доирасида ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори, бироқ бунда Россия четлаб ўтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг