Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Украинага янги айблов қўйди

Путин Украинага янги айблов қўйди

Россия президенти  Владимир Путин Украинани сайловларни бузишга уринишда айблади

Владимир Путин Украина президентлик сайловларини бузиш учун Россиядаги тинч аҳоли пунктларига ҳужум қилаётганини айтди.

Шунингдек, у ҳужумлар жазосиз қолмаслигини айтди.

Бу ҳақда Путин Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан учрашувда маълум қилди. «Душман ракеталари ва снарядларининг қарийб 95 фоизи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз томонидан йўқ қилинади», деди Россия президенти.

Украина шу ҳафта Белгород вилоятида ҳам вилоят марказида, ҳам Россия билан чегарада уюштирилган зарбалар ҳақида изоҳ бермаяпти.

Эслатиб ўтамиз,  15-17 март кунлари Россияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. 

Ўз навбатида Россия ҳам Украина бўйлаб зарбаларни тўхтатмаяпти.  Жумладан,  Одессага берилган ракета зарбаси оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.  Одессада мотам эълон қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг