«Путин Украинага ҳужум қилолмас эди»: АҚШ собиқ раҳбарининг афсуси
AҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон 1994 йилги Будапешт меморандумидаги ролидан афсусда эканини билдирди.
Бу ҳақда у Ирландиянинг RTE телекомпаниясига берган интервюсида айтиб ўтган. Шартномага кўра, Украина СССР парчаланганидан кейин ўз ҳудудида қолган ядро қуролидан воз кечган, Россия, AҚШ ва Буюк Британия унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузмасликка ваъда берганди.
Клинтоннинг сўзларига кўра, Россиянинг ўша пайтдаги президенти Борис Елцин меморандумни Украина ядро қуролидан воз кечишини истагани учун имзолаган. Россиянинг амалдаги раҳбари Владимир Путин мазкур келишувни қўпол равишда бузди.
«Ўзига қулай бўлганида, президент Путин буни бузди ва биринчи бўлиб Қримни олди. Мен бундан даҳшатга тушдим, чунки Украина жуда муҳим давлат», — деди Клинтон.
Унинг таъкидлашича, украиналиклар ядро қуролидан воз кечишни истамаган, чунки уни Россияга ягона мудофаа деб ҳисоблашган. Aмерикалик сиёсатчининг фикрича, агар Киев ядровий қуролга эга бўлганида, Россия Украинада ҳарбий операцияни бошламаган бўларди.
«Мен ўзимни шахсан айбдор ҳис қиляман, чунки мен уларни (Украинани) ядро қуролидан воз кечишга кўндирдим», — деди Клинтон.
У, шунингдек, Ғарб Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши керак, деган фикрни билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter