Путин Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди – Кремль
Россия президенти Владимир Путин Беларусь, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россия президенти Беларус етакчиси Александр Лукашенко, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия президенти Владимир Путин чиқиш қилиб, Пригожиннинг ҳаракатини «орқадан пичоқ уриш» деб атаган эди.
Маълумот учун, кеча, 23 июнь куни Евгений Пригожин чиқиш қилиб, Мудофаа вазирлигини «Вагнер» ҳарбийларининг орқа лагерларига ракета ҳужумида айблади ва «бу ваҳшийликка жавоб қайтаришга», армия ҳамда умумий Россияда «адолатни тиклашга» ваъда берган эди.
Шундан сўнг, Пригожин Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасида кўриниш бериб, Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Герасимов унинг олдига келмаса, «Вагнер» қўшинлари Москвага боришини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter