Путин Россия-Миср ўйинига бормайди

Россия президенти Владимир Путин Россия – Миср ўйинини жонли эфирда томоша қила олмайди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Эртага Владимир Путин Минскда бўлади. У ўйинни жонли томоша қила олмаслиги мумкин. Лекин у ҳар қандай шароитда ҳам ўйин ҳақида хабардор бўлиб туради, ҳисобни кузатиб боришга қизиқади», – деган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Шунингдек, Песковнинг айтишича, Путин чемпионат ўйинини томоша қилишга бормайди.
«Ҳозирча бундай режа йўқ, жадвалда кўрсатилмаган», – деган матбуот котиби.
Россия – Миср ўйини 19 июнь куни «Санкт-Петербург» стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Виктория Лопирёва (спорт телеканали бошловчиси) Путиндан Россия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионга келишини сўраган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter