Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Анатолий Собчак ҳайкали пойига гул қўйиш учун бугун, 19 февраль куни Санкт-Петербургга борганида, шаҳарликлар билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда РБК ёзмоқда.
Бир аёл даромади озлигидан шикоят қилиб, ойига 10 800 рублга кун кўриш мумкинми, дея сўраган.
«Ўйлашимча, жуда қийин», — дея жавоб берган Путин.
Ўз навбатида ҳалиги аёл унинг (Путинни назарда тутмоқда — таҳр.) ойлиги ҳар ҳолда жуда юқоридир деган саволига президент мамлакатда энг юқори эмас, дея жавоб қайтарган.
Ўша аёл, шунингдек, давлат томонидан ўрнатилган «яшаш учун етарли минимум»га озиқ-овқат сотиб олишнинг умуман имкони бўлмаётгани, ёлғиз оналар қийналаётгани ҳақида арз-ҳол қилган.
«Тушунаман. Шунинг учун ҳам биз ҳозир болали оилаларни қўллаб қувватлаш бўйича бутун бошли дастурни амалга оширяпмиз. Катта дастур», — деган Владимир Путин.
РБК ҳисоб-китобларига кўра, РФ давлат раҳбари ойига 773,4 минг рубль маош олади, яъни ҳалиги аёлдан 70 карра кўпроқ. Аммо ундан ҳам юқори маошлилар бор...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter