Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пулни олиш қийин, солиқлар кўп: фрилансингдаги «емаган» баҳоналар (видео)

Пулни олиш қийин, солиқлар кўп: фрилансингдаги «емаган» баҳоналар (видео)

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда АКТ вазири Шерзод Шерматов билан фрилансинг бўйича жонли мулоқот бўлиб ўтмоқда. Мулоқотда вазир Ўзбекистонда пул топиш ва уни олиш йўллари ҳақида гапириб ўтган.

«Кўп ёшларни биламиз, бизда PayPal йўқ, пулни олиш имконсиз ёки солиқларлар жуда катта, деган баҳоналар билан ўз йўлларини ўзлари тўсадилар. Аслида эса ундай эмас. Аввал шу пулни топиш керак, сўнг уни олиш йўлини изланг. PayPal ҳозирча йўқ бўлса, бошқа осон йўллари бор», деган вазир ёшларга мурожаат қилиб.

Шерматовнинг айтишича, фрилансингдан топилган даромадни банкда ҳисобрақам очган ҳолда ечиб олиш жуда қулай. Чунки ҳисобрақам ва виза картани очиш текин.

«Солиққа келсак, ҳукуматимиз қарори билан ўз-ўзини банд қилиш деган норма киритилган. Бу ерда битта ижтимоий солиқ бор, БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида. Уни тўлаш ихтиёрий, бу пул расман ишлайди деган мақомни беради сизга ва пенсияга чиқишда фойдаси катта», деган вазир.

Онлайн мулоқот давом этмоқда. Сиз ҳам ўз саволларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг