Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

2025 йилда инвестицияларнинг формати ва мантиғи ўзгариб бормоқда. Бозорда турли даражадаги иштирок, кириш имконияти, муддат ва механизмларга эга бўлган ечимлар мавжуд.

Эндиликда шахсий молияни бошқаришга бўлган ёндашув онглироқ тус олмоқда: инвесторлар нафақат кутилаётган даромадни, балки унинг муддати, хавф даражаси ва кириш шартларини ҳам синчиклаб баҳоламоқда. Ушбу мақолада икки хил восита — кўчмас мулк ва инвестиция пакетлари таққослаб кўрилади.

Кўчмас мулк: ишончли актив, лекин доимий даромад кафолати эмас

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Олдинги йилларда сектор жадал ривожланиб, хонадонлар сони 2017 йилдаги 5,9 миллиондан 2024 йилда 7,6 миллионга етган. Бу ҳолат сотувлар ва нархларнинг ошишига, шунингдек, инвесторлар қизиқишининг ортишига олиб келган.

Бироқ, 2024 йилда тузилган битимлар сони камайди — 2023 йилда 272,4 мингта бўлган бўлса, 2024 йилда 256,5 мингта бўлди. Шу билан бирга, қурилиш ҳажми юқори бўлиб қолди — 2023 йилда 14,8 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Таклиф талабдан ошиб кетди. Натижада, 2024 йилда сўмдаги номинал нархлар 10,8 фоизга ошди (солиштириш учун — 2023 йилда бу кўрсаткич 29% эди). Аммо бу рақам инвестор учун реал фойдани акс эттирмайди: инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, нархлар реал ўсиши 0,9% ни ташкил этади, айрим ҳолларда эса, битим харажатлари туфайли фойда бутунлай йўқолади.

Сўнгги йиллардаги кўчмас мулк бозорининг асосий ҳаракатлантирувчи омили ипотека кредитлари эди. 2022 йилда банклар томонидан 14,4 триллион сўмлик ипотека кредити берилган — бу 2021 йилга нисбатан 47% кўп. Бу талабни кучайтириб, нархларнинг ўсишига туртки бўлган. Аммо 2023 йилда бу ўсиш 12% гача секинлашган, 2024 йилда эса — атиги 6%. 2025 йил январь ҳолатига кўра, ипотека ставкалари ўртача 25,3% йилликни ташкил этмоқда. Ипотека эндиликда ўсиш омили эмас, балки бозорни барқарорлаштирувчи восита сифатида ишламоқда: талабни ушлаб туради, лекин уни оширмайди.

Шунингдек, ижара даромадлилиги ҳам камаймоқда. 2025 йил бошига келиб, Тошкентда йиллик ижара даромади тахминан 9% ни ташкил этди. Уй-жойнинг ўзини оқлаш муддати 7,5 йилдан 11 йилгача узайди. Инвесторлар эса таъмирлаш, ижарачилар ўзгарган пайтдаги танаффуслар, солиқлар ва хизмат кўрсатиш харажатларини ўз зиммасига олади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда кўчмас мулк барқарор ва тушунарли актив бўлиб қолмоқда, бироқ тезкор даромадни кафолатламайди. Бу восита узоқ муддатли сармоялар учун мос бўлиб, қўшимча харажатларга ва паст ликвидликка тайёрликни талаб этади.

Инвестиция компаниялари: тушунарли механизмдаги муқобил ечим

2025 йилда инвесторлар тобора кўпроқ даромад келтирадиган, лекин чуқур билим ёки доимий назоратни талаб қилмайдиган воситаларни изламоқда. Шундай ечимлардан бири — инвестиция компаниялари таклиф қилаётган пакетлар бўлиб, улар соддалиги ва барқарорлиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистонда бундай моделни биринчилар қаторида Way II компанияси таклиф этди. Уларнинг инвестиция пакетлари олдиндан белгиланган йиллик даромад — 10% дан 15% гача — асосида яратилган бўлиб, ҳар ярим йилда тўлов амалга оширилади. Инвестор даромади инвестиция киритилган компанияларнинг фойдасидан шаклланади. Энг муҳими шундаки, Way II инвестиция воситалари Ислом молиялаштириш меъёрларига тўлиқ мос келади, бу эса Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан тасдиқланган.

Яна бир устунлик — кириш учун талаб қилинадиган минимал миқдорнинг пастлиги. Пакетлар 14,3 миллион сўмдан бошланади, бу эса кенг аудиторияга кириш имконини беради. Солиштириш учун: кўчмас мулкка инвестиция қилиш учун камида ўн минглаб долларлик бошланғич капитал талаб этилади. Way II орқали эса кредит олмасдан ёки катта маблағни музлатиб қўймасдан сармоя киритиш мумкин.

Амалий исбот: Way II даромадлилиги — 13,6% йиллик

2025 йил март ойида Way II компанияси Akfa Aluminium Group билан ҳамкорликдаги лойиҳа бўйича иштирокчиларга биринчи даромад тўловини амалга оширди. Инвестиция пакетлари уч босқичда таклиф этилди, биринчи босқич 2024 йил 17 августда бошланган ва атиги 15 дақиқада тўлиқ сотилган. Бир босқичда компания 104,775 миллиард сўм маблағ жалб қилган. Йиллик даромадлилик 13,6% ни ташкил этди, тўловлар эса ҳар ярим йилда бир марта амалга оширилмоқда.

Way IIнинг алоҳида устунлиги — валюта хавфини камайтирувчи механизмидир. Инвестор ўз маблағини сўмда киритади, бироқ даромад ҳисоб-китоби доллар эквивалентида юритилади. Тўлов муддати келганда, белгиланган даромад Марказий банкнинг ўша кунги курси асосида қайта ҳисоблаб тўланади.

Мисол: 2024 йил 3 сентябрь куни инвестор Gold Next пакетини 72 миллион сўмга харид қилган. Ўша вақтда МБ курси 1 АҚШ доллари учун 12 622,77 сўм бўлган, бу 5 704 долларга тенг. Йиллик даромадлилик 13,6% бўлгани учун, ярим йиллик даромад 387,87 долларни ташкил этган.

2025 йил 3 мартга келиб, курс 12 890,07 сўмга ошган. 387,87 доллар МБ курси бўйича қайта ҳисоблаб, инвестор 5 миллион сўмга яқин даромад олган.

Ҳисоб-китобларнинг валютага боғлиқ бўлиши курс ўзгаришига қарамасдан реал даромадлиликни сақлаб қолиш имконини беради.

Way II орқали амалга оширилаётган инвестициялар амалиётда ўз самарадорлигини исботламоқда: бу — аниқ механизмга эга, тўлов графиги белгиланган ва ўртача хавф даражасидаги сармоя воситаси ҳисобланади.

Тушунарли тузилма ва прогноз қилинадиган даромадлиликка эга илғор воситани ўрганиш, ҳамда ўзингизга мос пакетни танлаш учун Way II компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин:

Телефон: (+998) 78−555−55−55

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1-уй

Сайтwaygroup.uz

Instagram@way_ll_group

Facebook@Way ll Group

Telegram@wayllgroup

Twitter@way_ll_group

LinkedIn@wayllgroup

YouTube@Way_ll_Group

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг